Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи томонидан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти раҳбариятининг кўрсатмасига асосан, жорий йилнинг 23 январь куни Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи полковник О.А.Хасанов томонидан Қизилтепа тумани Халқ қабулхонасида туман аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди.

Қабул жараёнида жами 6 нафар фуқаролардан мурожаатлар келиб тушган бўлиб, улардан 3 таси жойида қаноатлантирилди, 2 нафар фуқароларга мурожаатлари юзасидан хуқуқий тушунтиришлар берилди, яна бир мурожаат эса алоҳида назоратга олиниб ижрога қаратилди.

Ҳозирда тасдиқланган режа асосида Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник О.А.Хасанов томонидан вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида сайёр қабуллар ўтказилиши давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech