Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Интернет тармоғида “Бир ўлимдан қолган синглим ҳозир шифохонада ётибди...” номи остида тарқалган видеолавҳа бўйича расмий маълумот

Андижон. 2020 йилнинг 14 август куни соат 18:00 да Г.К., (аёл) ўзи келин бўлиб тушган, аммо оилавий низо туфайли ҳозирда яшамай келаётган Хўжобод тумани Уч кўча МФЙ да жойлашган уйига фарзандининг кийим кечакларини олиб кетиш учун борган вақтида, турмуш ўртоғи Қ.К., билан ўзаро жанжаллашганлиги натижасида Қ.К., турмуш ўртоғи Г.К., нинг бош қисмига ёғоч билан уриб тан жароҳати етказган, шу вақтда ҳовлидаги шовқинга Г.К., нинг укаси И.К., чиқиб, Қ.К., ни қўллари билан танасининг турли жойларига уриб, ҳовлида бўлган таёқ билан уни бош қисмига уриб тан жароҳати етказган.

Суд тиббий экспертиза хулосасига кўра, Г.К. ва Қ.Қ., лар соғлиқни бузилишига олиб келган “енгил” тан жароҳатларини олганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech