Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қонликўл тумани аҳолиси билан навбатдаги учрашув бўлиб ўтди

2021 йилнинг 19 февраль куни, вазир ўринбосари полковник М.Т.Рахматуллаев томонидан Қонликўл тумани 3-секторга қарашли “Жайхун” МФЙ ҳудудида, сектор раҳбари- туман ИИБ бошлиғи, туман ҳамда маҳалла фуқаролари йиғини фаоллари ва аҳолиси билан биргаликда, жорий йилда ушбу МФЙ ҳудудида оила турмуш доирасида маст ҳолатда содир этилган жиноятларни, айбдор ва жабрланганлар иштирокида кенг муҳокама қилиниб, мазкур жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлари ўрганилиб, келгусида жиноятларнинг профилактикаси бўйича амалга оширилиши лозим бўлган тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Жумладан, 2021 йил 02 январь куни соат 00:30 ларда, туманнинг “Жайхун” МФЙ ҳудудида яшовчи С. исмли шахс уйига меҳмон бўлиб келган фуқаро билан спиртли ичимлик истеъмол қилишиб, маст ҳолатда мезбон ўз танишига тан жароҳати етказган.

Шунингдек, жорий йилнинг 04 январь куни соат 06:30 ларда, ушбу МФЙ ҳудудида яшовчи П. исмли шахс ҳам маст ҳолатда ўз уйида танишига тан жароҳати етказган ҳолатлар муҳокама қилинди.

Шундан сўнг, вазир ўринбосари  М.Т.Рахматуллаев томонидан “Жайхун” МФЙ ҳудудида хизмат олиб борувчи профилактика инспекторининг фаолиятини ўрганиш мақсадида унинг хизмат хонасига бориб, иш шароитлари ҳамда юритувидаги ҳужжатлар, терговга қадар текширув материаллари ўрганилди. Йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш юзасидан тегишли топшириқлар  бериб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech