Бугун, Бирлашган миллатлар ташкилотининг 75 йиллиги
1948 йилдан буён 24 октябрь БМТ куни сифатида нишонлаб келинмоқда. 1971 йилда БМТ Бош ассамблеяси ўз резолюциясида аъзо давлатларга ушбу кунни расмий байрам сифатида нишонлашни тавсия қилган.
1945 йил 26 июнда бўлиб ўтган йиғилишда иштирок этган 50 мамлакат вакиллари томонидан Устав имзоланган. Конференциясида қатнашмаган Полша кейинчалик уни имзолади ва 51-давлат сифатида рўйхатдан ўтди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 1945 йил 24 октябрдан расман мавжуд бўлиб, шу куннинг ўзида Буюк Британия, Хитой, Совет Иттифоқи, АҚШ, Франция ва бошқа давлатлар томонидан Устав ратификация қилинган.
Бугунги кунда БМТ дунё миқёсидаги энг йирик халқаро ташкилот бўлиб, унга 193 давлат аъзо бўлиб кирган. Ўзбекистон Республикаси бу ташкилотга 1992 йил 2 мартда аъзо бўлган ҳамда шу куни ташкилотнинг Нью-йоркдаги штаб квартираси олдида давлатимиз байроғи кўтарилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти