ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг қуйи тизимларида хизмат қилаётган суриштирувчи ва терговчилар ўртасида ўтказилган “Намунали терговчи”, “Намунали суриштирувчи” ва “Намунали тергов жамоаси” номинациялари бўйича кўрик-танловнинг республика босқичи ғолиблари аниқланди!
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2019 йил 25 сентябрь кунидаги 180-сонли Фармойишига асосан, Тергов департаменти ва унинг қуйи бўлинмалари ходимлари ўртасида “Намунали терговчи”, “Намунали суриштирувчи” ва “Намунали тергов жамоаси” номинациялари бўйича кўрик-танлов ўтказилиши белгинланган.
Ушбу кўрик танлов Ички ишлар органлари тергов бўлинмалари шахсий таркибининг касбий тайёргарлигини такомиллаштириш, уларнинг билим савиясини ошириш, хизмат, жанговар ва жисмоний тайёргарликларини кучайтириш, амалий кўникмаларни эгаллаганликларини аниқлаш ҳамда малакали кадрлар заҳирасини яратиш мақсадида ташкил қилинган.
Бир ой давомида кўрик танловнинг вилоят босқичида биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаган ходимлар ўртасида Ички ишлар вазирлиги миқёсида кўрик танловнинг Республика босқичи ўтказилди.
Ушбу босқичда иштирокчилар жами 5 та шарт бўйича баҳслашдилар:
- жисмоний тайёргарлик бўйича (турникда тортилиш, 100 метр масофага югуриш, 3000 метр масофага югуриш, қўл жанги усулларини қўллаш);
- ўқ отиш бўйича;
- тест синовлари;
- иштирокчиларнинг назарий билимларини суҳбат ўтказиш йўли билан баҳолаш (Ўзбекистон Республикаси Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларини амалиётда қўллаш, Олий суд Пленумининг қарорлари, бошқа меъёрий ҳужжатлар, ички ишлар органлари фаолиятига алоқадор халқаро ҳуқуқий нормалар, дастлабки тергов жараёнида инсон ҳуқуқларини таъминлаш, иш фаолиятида қонунчиликни мустаҳкамлашга қаратилган тадбирлар бўйича билим савияси 40 баллгача);
- намунавий тергов макетларини тайёрлаш.
“Намунали суриштирувчи” номинацияси бўйича биринчи ўринни эгаллаган Наманган вилоят Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими суриштирувчиси лейтенант Эркинжонов Достон Рустамжон ўғли “Эсдалик қўл соати”, Ички ишлар вазирлигининг биринчи даражали дипломи ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 (беш) баробари яъни 3.174.400 сўм миқдоридаги пул мукофоти билан;
“Намунали суриштирувчи” номинацияси бўйича иккинчи ўринни эгаллаган Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ суриштирувчиси лейненат Қалқанов Шерзод Ҳақберди ўғлига Ички ишлар вазирлигининг иккинчи даражали дипломи ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4 (тўрт) баробари яъни 2.539.520 сўм миқдоридаги пул мукофоти билан;
“Намунали суриштирувчи” номинацияси бўйича учинчи ўринни эгаллаган Самарқанд вилоят Нуробод туман ИИБ ҳузуридаги ТБ суриштирувчиси катта лейтенант Шодмонов Шахзод Шодиёр ўғлига Ички ишлар вазирлигининг учинчи даражали дипломи ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 (уч) баробари яъни 1.904.640 сўм миқдоридаги пул мукофоти билан;
“Намунали терговчи” номинацияси бўйича биринчи ўринни эгаллаган Тошкент вилоят ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси катта терговчиси катта лейтенант Ахмадалиев Элёр Алишер ўғли “Эсдалик қўл соати”, Ички ишлар вазирлигининг биринчи даражали дипломи ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 (беш) баробари яъни 3.174.400 сўм миқдоридаги пул мукофоти билан;
“Намунали терговчи” номинацияси бўйича иккинчи ўринни эгаллаган Фарғона вилоят Учкўприк туман ИИБ ҳузуридаги ТБ катта терговчиси капитан Абдуллаев Иқбол Абдуманнаповичга Ички ишлар вазирлигининг иккинчи даражали дипломи ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4 (тўрт) баробари яъни 2.539.520 сўм миқдоридаги пул мукофоти билан;
“Намунали терговчи” номинацияси бўйича учинчи ўринни эгаллаган Сурхандарё вилояти Термиз шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ терговчиси лейтенант Қурбонов Жавоҳир Одил ўғлига Ички ишлар вазирлигининг учинчи даражали дипломи ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 (уч) баробари яъни 1.904.640 сўм миқдоридаги пул мукофоти билан;
Биринчи ўринни эгаллаган Тошкент вилоят ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси жамоаси “Дамас” русумли автомашина, Ички ишлар вазирлигининг биринчи даражали дипломи ҳамда ҳар бир аъзоси “Электрон китоб” билан;
Иккинчи ўринни эгаллаган Наманган вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси жамоаси “A4tech” компютери ҳамда Ички ишлар вазирлигининг иккинчи даражали дипломи билан;
Учинчи ўринни эгаллаган Фарғона вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси жамоаси “Рақамли видеокамера” ҳамда Ички ишлар вазирлигининг учинчи даражали дипломи билан тақдирландилар.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти