Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар органлари тергов бўлинмалари ходимлари учун навбатдаги ўқув курслари ташкил этилди  

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси, Адлия вазирлиги, Адвокатлар палатаси ҳамда «Х.Сулаймонова» номидаги Республика суд экспертиза маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлими билан ҳамкорликда терговчи ва суриштирувчиларнинг билим, малакасини оширишга қаратилган навбатдаги ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Ўқув-семинари давомида, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири Э.Э.Турсунов ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқармаси бошлиғи М.Х.Хатамовлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 16 июндаги «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги ЎРҚ-848-сонли Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 21 ноябрдаги 774-сонли Қарори билан тасдиқланган «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг мазмун-моҳияти батафсил ёритиб берилди ҳамда амалиётда юзага келаётган муаммоли ҳолатлар атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, «Х.Сулаймонова» номидаги Республика суд экспертиза маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бошлиғи ва масъул ходимлари томонидан янги жорий этилган суд лингвистика ва филология экспертизаси ҳамда суд ёнғин-техникавий экспертизасини тайинлаш асослари ҳақида тушунчалар берилди.

Ўқув семинари якунига кўра, терговчи ва суриштирувчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини баён этдилар.


Ўзбекистон Респубикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: