Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари подполковник А.М.Утемуратов томонидан Элликқалъа, Амударё туманлари ва Нукус шаҳрида сайёр қабул ўтказилди

Жорий қилнинг 10-11 июнь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари подполковник А.М.Утемуратов Элликқалъа туманида, шу ҳудудга яқин бўлган Тўрткўл, Беруний ҳамда Элликқалъа туманларида яшовчи фуқаролар, Амударё туманида шу туманда яшовчи фуқаролар, ҳамда Нукус шаҳрида Нукус шаҳри, Нукус, Қораўзак ва Қонликўл туманларида яшовчи фуқаролари (процесс иштирокчилари) учун сайёр қабул ўтказилиб, уларнинг муаммолари тингланиб, тергов ва терговга қадар текширув юзасидан фикр ҳамда эътирозлари тингланиб чора-тадбирлар бегиланиб олинди.

Сайёр қабул жараёнида Тўрткўл, Беруний, Элликқалъа туманларида яшовчи 9 та, Амударё, Нукус, Қонликўл, Қораўзак туманлари ва Нукус шаҳридан 14 та фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 3 таси терговга қадар текширувдан, 1 таси тергов ўтказилаётган жиноят ишининг терговидан норозилик, 1 таси тергов ходимидан норозилик, 1 таси ишни тугатиш ва 8 та бошқа масаласи бўлган фуқароларнинг мурожаатлари эшитилиб, улар синчковлик билан муҳока қилинди.

Қабул қилинган мурожаатларнинг 1 таси бўйича терговга қадар текширув ҳужжатлари тергов бўлинмасидан Тергов бошқармасига ўтказилди, 8 таси бўйича тушунтириш берилди, 5 таси бўйича қўшимча текшириш талаб қилинганлиги сабабли ижрога қаратилиб, Тергов бошқармаси раҳбарияти томонидан алоҳида назоратга олинди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech