Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тергов бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг билим савиясини ошириш ва намунали ходимларни тақдирлаш юзасидан тадбир бўлиб ўтди
2021 йил 30 январь куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси томонидан 12.11.2020 йилда тасдиқланган “Қорақалпоғистон Республикасида жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича ЙЎЛ ХАРИТАСИ”нинг тегишли бандларининг ижросини таъминлаш мақсадида, видеоконференция алоқаси орқали, Тергов бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг билим савияси ва касб маҳоратини янада ошириш бўйича навбатдаги ўқув машғулоти ҳамда жорий йилда ўтказилган “намунали суриштирувчи” ва “намунали терговчи” танловларининг ғолибларини тақдирлаш тадбирлари бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда Тергов бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг терговчи ҳамда суриштирувчилари ўрталарида ўтказилган “намунали суриштирувчи” ва “намунали терговчи” танловларининг ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Шунингдек, тадбир давомида тажрибали соҳа вакиллари иштирокида Тергов бўлинмалари ходимларининг билим савияси ва касб маҳоратини янада ошириш бўйича навбатдаги ўқув-семинар машғулоти ўтказилди.
Ўқув машғулотида тергов бўлинмалари ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олиб, машғулот қизғин муҳокама ва мулоҳазаларга бой бўлди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти