Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов бошқармаси, Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда Эксперт-криминалистика маркази томонидан 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ҳамда йўл қўйилган камчиликлар юзасидан ҳисобот-йиғилиши ўтказилди.
Жорий йилнинг 28 январь куни Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирлигида, вазир ўринбосари полковник М.Т.Рахматуллаев раислигида Ички ишлар органлари тергов бўлинмалари, Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда Эксперт-криминалистика марказининг 2024 йил давомидаги иш кўрсаткичларини муҳокама қилиш, эришилган натижалар, йўл қўйилган камчиликлар ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан тезкор йиғилиш ўтказилди. Танқидий руҳда ўтказилган тезкор йиғилишда соҳавий хизмат томонидан 2024 йил давомида эришилган ижобий натижалар билан бир қаторда, тизимда йўл қўйилган камчиликлар, уларни келиб чиқишига сабаб бўлган омиллар, шунингдек, ходимларнинг тартиб ва ижро интизомига риоя қилишлари муҳокама қилинди ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан мақсадли чора-тадбирлар белгилаб олинди. Йиғилиш якунида, 2024 йил давомида ўз хизмат бурчини масъулият билан сидқидилдан, ҳалол бажарган, ижобий натижаларга эришган, ҳамкасбларига ўрнак бўлган бир гуруҳ ходимларга фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалар топширилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти