Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида навбатдаги ўқув семинар машғулоти ўтказилди

2021 йил 03 июль куни, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида видеоконференцалоқа тизими орқали, Қорақалпоғистон Республикаси суди раисининг ўринбосари А.А.Адилов, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари майор А.Р.Абдикадиров, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси бўлим бошлиғи адлия маслаҳатчиси А.А.Жохматовлар бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси томонидан 12.11.2020 йилда тасдиқланган “Қорақалпоғистон Республикасида жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича "ЙЎЛ ХАРИТАСИ”нинг тегишли бандларининг ижросини таъминлаш мақсадида ўқув семинар машғулоти бўлиб ўтди.

Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Республика судининг судьялари ва туман-шаҳар судининг раислари, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси терговчилари ва бўлим прокурорлари ҳамда ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари терговчи ва суриштирувчилари иштирокида қонунларга киритилган охирги ўзгартириш ва қўшимчалар ҳамда амалиётда юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан тушунчалар берилди.

Шунингдек, Тергов бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари терговчи ҳамда суриштирувчиларининг судларда амалиёт ўташ тартиби ва натижалари, ходимларнинг тажриба, кўникмаларини ошириш ҳамда амалиёт жараёнида юзага келаётган муаммоли ҳолатлар муҳокама этилди.

Ўқув машғулотида тергов ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олиб, машғулот қизғин муҳокама ва мулоҳазаларга бой бўлди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech