Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ҳамкорлигида ходимларнинг билим савиясини оширишга қаратилган ўқув-семинари бўлиб ўтди
2023 йилнинг 30 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмаларида хизмат қилиб келаётган терговчи ва суриштирувилар иштирокида навбатдаги видеоконференцалоқа тарзида ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Ходимларнинг билим савиясини ошириш мақсадида ташкил этилган ўқув-семинарда Жиноят-процессуал кодексининг 364-моддаси 1-қисми 1-банди яъни иш бўйича айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниши лозим бўлган шахс аниқланмаганли асоси билан дастлабки терговни тўхтатиш асослари ва тартиби ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизимида мазкур асос билан тўхтатилган жиноят ишлари аҳволи, ушбу йўналишда йўл қуйилаётган хато-камчиликлар, учраётган муаммолар атрофлича муҳокама қилинди.
Ўқув семинари якунига кўра, ўқув-семинар иштирокчилари ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини баён этдилар.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти