Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси суди ва прокуратураси ҳамкорлигида ходимларнинг билим савиясини оширишга қаратилган ўқув-семинари бўлиб ўтди

2023 йилнинг 17 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмаларида хизмат қилиб келаётган терговчи ва суриштирувилар иштирокида навбатдаги видеоконференцалоқа тарзида ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Ходимларнинг билим савиясини ошириш мақсадида ташкил этилган ўқув-семинарда жиноят ишлари бўйича дастлабки терговда жиноят содир этган шахсларнинг ҳаракатларини тўғри малакалаш ва уларга айб эълон қилишда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Жиноят ва Жиноят-процессуал кодекси норма ва талабларига амал қилиш, ушбу йўналишда йўл қуйилаётган хато-камчиликлар, учраётган муаммолар атрофлича муҳокама қилинди.

Ўқув семинари якунига кўра, ўқув-семинар иштирокчилари ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини баён этдилар.

Text to speech