Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси, Эксперт-криминалистика маркази ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ҳамкорлигида ходимларнинг билим савиясини оширишга қаратилган навбатдаги ўқув-семинари бўлиб ўтди
2023 йилнинг 20 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси, Экспер-криминалистика маркази ва унинг қуйи бўлинмаларида хизмат қилиб келаётган терговчи ва суриштирувилар ҳамда экспертлар иштирокида навбатдаги видеоконференцалоқа тарзида ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Ходимларнинг билим савиясини ошириш мақсадида ташкил этилган ўқув-семинарда ҳодиса жойини кўздан кечириш ва экспертиза ўтказишда замонавий технологиялардан самарали фойдаланиш аҳволи, ушбу йўналишда йўл қуйилаётган хато-камчиликлар, учраётган муаммолар атрофлича муҳокама қилинди.
Ўқув семинари якунига кўра, ўқув-семинар иштирокчилари ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини баён этдилар.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти