Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан касб-маҳоратини оширишга оид ўқув семинар машғулоти бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 19 февраль куни Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан касб-маҳоратини оширишга оид ўқув семинар машғулоти бўлиб ўтди.
2022 йилда йўл қўйилган камчиликлардан келиб чиққан ҳолда ташкил этилган семинар машғулотида "Қасддан баданга шикаст етказиш жиноятларини тергов қилиш хусусиятлари" ва "Хавф остида қолдириш жиноятларини тергов қилишни ўзига хос хусусиятлари" мавзуларига оид ўқув семинар машғулоти ўтказилди ва юзасидан амалиётда юзага келаётган муаммолар ва таклифлар тингланди.
Семинар машғулотида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ходимлари иштирок этишди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти