Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари ходимлари иштирокида навбатдаги ўқув семинари ўтказилди
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари ходимлари иштирокида Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлими билан ҳамкорликда ўқув семинари ўтказилди.
Семинар давомида суд-товаршунослик экспертизаси ва суд қурилиш-техникавий экспертизасини тайинлаш асослари ҳақида тушунчалар берилди, шунингдек, мазкур экспертизалар билан боғлиқ амалиётдаги муаммоли ҳолатлар муҳокама қилинди.
Семинар сўнгида, Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бошлиғи А.К.Торениязова ҳамкорликдаги самарали фаолияти учун Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосарининг ташаккурномаси билан тақдирланди.
Тергов департаменти