Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармасида коррупция ҳолатларини олдини олиш ҳамда номусга тегиш жиноятларини тергов қилиш хусусиятлари бўйича ўқув семинари ўтказилди
Жорий йилнинг 11 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмаларида хизмат қилиб келаётган терговчи ва суриштирувчилар иштирокида видеоконференцалоқа тарзида ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Ходимларнинг билим савиясини ошириш мақсадида ташкил этилган ўқув-семинарда «Номусга тегиш жиноятларини тергов қилиш хусусиятлари» мавзуси бўйича Тергов бошқармаси томонидан мавзунинг мазмун-моҳияти иштирокчиларга атрофлича етказилиб, йўл қуйилаётган хато-камчиликлар, учраётган муаммолар атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, тергов бўлинмалари ходимлари томонидан йўл қуйилаётган коррупцион ҳолатлар таҳлил этилиб, бу каби салбий иллатлар тизим фаолиятига салбий таъсир этиши ҳақида айтиб ўтилди.
Тизимда яратилаётган кенг имкониятларга қарамасдан, билдирилган ишончни оқлаш ўрнига айрим ходимлар томонидан тизим шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракатлар содир этилаётганлиги хусусида тўхталиб, келгусида шахсий таркиб ўртасида тамагирлик ҳолатларининг олдини олиш, касбий маданият ва хизмат интизомига қатъий риоя қилиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти