Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармасида ўзгалар мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ жиноятларни тергов қилишда юзага келаётган муаммолар мавзусида ўқув семинари ўтказилди.

Жорий йилнинг 22 январь куни Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмаларида хизмат қилиб келаётган терговчи ва суриштирувчилар иштирокида видеоконференцалоқа тарзида ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Ходимларнинг билим савиясини ошириш мақсадида ташкил этилган ўқув-семинарда «Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ жиноятларни тергов қилиш хусусиятлари» мавзуси бўйича Тергов бошқармаси томонидан мавзунинг мазмун-моҳияти иштирокчиларга атрофлича етказилиб, йўл қуйилаётган хато-камчиликлар, учраётган муаммолар атрофлича муҳокама қилинди.

Ўқув семинари якунига кўра, ўқув-семинар иштирокчилари ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини баён этдилар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

 

Text to speech