Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир тумани аҳолиси билан онлайн қабул ўтказилди
2021 йил 23 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси Халқ қабулхонаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган раҳбарлари томонидан 26.03.2021 йилда тасдиқланган “Халқ қабулхоналарида Қорақалпоғистон Республикаси суди, республика прокуратураси ва ички ишлар вазирлиги раҳбарияти иштирокида жисмоний ва юридик шахслар билан онлайн қабуллар ўтказиш” жадвалига асосан, Тахтакўпир тумани Халқ қабулхонаси биносидан қатнашаётган Тахтакўпир тумани аҳолиси билан онлайн қабул ўтказилди.
Унда Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник М.Т.Рахматуллаев томонидан бир нечта фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди.
Жумладан, фуқаро Ж.Пирлепесованинг “Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул қилишда амалий ёрдам бериш” каби масалалар кўриб чиқилиб, ушбу мурожаатчига 13.03.2020 йилги 610-сонли “Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига асосан амалий ёрдам бериш юзасидан чора-тадбир белгиланди.
Вазир ўринбосари М.Т.Рахматуллаев томонидан мурожаатлар бўйича аризалар қабул қилиниб, ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва ижроси назоратга олинди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти