Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қорақалпоғистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари раҳбарияти иштирокида жисмоний ва юридик шахсларни онлайн қабул қилиш тадбири ўтказилди

2021 йил 12 март куни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси Халқ қабулхонаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари раҳбарлари томонидан 20.01.2021 йилда тасдиқланган “Халқ қабулхоналарида Қорақалпоғистон Республикаси суди, республика прокуратураси ва ички ишлар вазирлиги раҳбарияти иштирокида жисмоний ва юридик шахслар билан онлайн қабуллар ўтказиш” жадвалига асосан, Қўнғирот тумани Халқ қабулхонаси биносидан қатнашаётган Қўнғирот тумани аҳолиси билан онлайн қабул ўтказилди.

Онлайн қабулга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси Халқ қабулхонаси, Қорақалпоғистон Республикаси суди, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ва Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти қатнашди.

Онлайн қабул давомида, Ички ишлар вазири ўринбосари полковник М.Т.Рахматуллаев томонидан бир нечта фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди.

Жумладан, “Қўнғирот туманига доимий рўйхатга қўйишда амалий ёрдам бериш ва ўқишга киритиб беришга ваъда берган шахсга чора кўриш”каби масалалар кўриб чиқилди.

Вазир ўринбосари М.Т.Рахматуллаев томонидан мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ҳамда аризалар қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

 

Text to speech