Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов ва Нукус туманларининг 3-сектор ҳудудида истиқомат қилувчи оталиққа олинган ёшлари ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйинлари бўлиб ўтди

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ташаббуси билан 3-сектор ҳудудида истиқомат қилувчи оталиққа олинган ёшлари ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйинлари  ўтказилди.

Баҳс натижаларига кўра, Бўзатов туманнинг “Эверест”, Нукус туманининг "Кердер" жамоалари биринчиликни қўлга киритиб, диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ушбу ғолиб жамоалар "Заковат" интеллектуал ўйинининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритдилар.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ томонидан оталиққа олинган ёшлар ўртасида “Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик” шиори остида  ўтказилаётган “Заковат” интеллектуал ўйинларининг шаҳар-туман босқичлари давом этмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech