Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Жойларда ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш борасида очиқ мулоқот ўтказилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари-Тергов бошқармаси бошлиғи полковник Я.А.Абдулхаков иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси, Олий ва ўрта махсус таълим бошқармаси, Халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда тасдиқланган режа дастур доирасида “Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш” мавзусида Андижон Тиббиёт институти талабалари билан очиқ мулоқот тарзидаги учрашув ўтказилди.

Унда вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар акс эттирилган видеороликлар намойиш қилиниб, жиноятларнинг сабаблари ва уларни содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни туб моҳияти очиб берилди. Содир этилган жиноятларнинг салбий оқибатлари ҳамда бундай салбий ҳолатларни олдини олиш борасида олиб борилаётган ижобий ишларнинг натижалари хақида қисқача маълумотлар бериб ўтилди.

Учрашув қизғин савол-жавоб ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Бу борадаги ташкилий-тадбирлар давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech