Ҳозирда Республика ишчи гуруҳи томонидан навбатдаги оммавий сайёр қабуллар Жиззах вилояти аҳолиси учун ўтказилмоқда
2022 йил 7 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги раҳбариятидан ташкил топган Ишчи гуруҳ томонидан суд-ҳуқуқ масалалари бўйича навбатдаги оммавий сайёр қабул Жиззах вилоятнинг Ғаллаорол ва Бахмал тумани аҳолиси ўртасида ўтказилди.
Қабулнинг биринчи куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков томонидан жами 15 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди.
Мурожаатларнинг 6 таси жойида ижобий ҳал этилган бўлса, қолган фуқароларнинг аризалари текшириш учун қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди.
Айни дамда Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков томонидан Жиззах шаҳри, Дўстлик, Пахтакор, Мирзачўл, Арнасой, Зафарабод, Шароф Рашидов ва Фориш туманлари аҳолиси ўртасида оммавий сайёр қабул ўтказилмоқда.
Ишчи гуруҳ томонидан сайёр қабуллар эртага Зомин, Зарбдор ва Янгиобод туман аҳолиси ўртасида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти