Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Автомашинанинг техник ҳолатини текширмасликнинг аянчли оқибати: 2 киши вафот этди

Бухоро. 2020 йил 10 август куни соат тахминан 15:30 ларда фуқаро У.Б., ишончнома асосида бошқарувида бўлган «Москвич» русумли автомашинани Ғиждувон туман “Соҳибиён” МФЙ ҳудудидан ўтувчи ички йўл яъни Соҳибиён қишлоғидан Шўрча қишлоғи томонга бошқариб кетаётганида, автомашинанинг олд томон ғилдираги чиқиб кетиши оқибатида, бошқарувни йўқотиб, ҳаракат йўналиши бўйича йўлнинг чап томонидаги ариққа ағдарилиб кетган.
Натижада, автомашинада йўловчилари 50 ёшли А.И. ва 44 ёшли Ғ.Р.,лар ҳодиса содир бўлган жойда вафот этганлар.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ғиждувон тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳурматли ҳайдовчилар юқоридаги каби нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, ҳар куни транспорт воситангизнинг техник ҳолати, эҳтиёт қисмларининг созлигини текшириш ёдингиздан чиқмасин!

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech