Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Навоий шаҳридаги 4 қаватли савдо мажмуасида вужудга келган ёнғин тафсилотлари.

Навоий. 2020 йил 16 январь куни тахминан соат 21:45ларда Навоий шаҳрида жойлашган 4 қаватли савдо комплексда ёнғин содир бўлган.

Ёнғин савдо комплексининг кийим-кечак савдоси билан шуғулланувчи дўконлар жойлашган 4-қаватида юзага келган. Натижада умумий майдони 150 м2 бўлган 6 та кийим-кечак савдо дўкони ёниб яроқсиз ҳолга келган, 14 та савдо дўконлари эса ёнғиндан зарарланган. Тан жароҳати олган фуқаролар ва қурбонлар йўқ.

Ҳодиса жойини кўздан кечириш жараёнида ёнғиндан зарарланган кийим-кечак ва нарсалар ашёвий далил тариқасида келгусида экспертиза тайинлаш учун тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech