Ғалаба муборак!
Жорий йилнинг 26–29 май кунлари Россия Федерациясининг Москва шаҳрида ички ишлар органлари ва қуролли кучлар тузилмалари ходимлари ўртасида дзюдо бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Турнирда МДХ давлатларидан Россия, Арманистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Беларус, Туркманистон ва Ўзбекистон вакиллари тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда жамоавий тарзда кураш олиб борди.
Энг қувонарлиси вакилларимиз орасида Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими жиноятларни тергов қилиш бўлинмаси терговчиси лавозимида хизмат қилаётган Шарипов Фахриддин Хусниддинович ҳам жамоавий баҳсларда ОЛТИН медаль ва КУБОКНИ қўлга киритишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб, ҳал қилувчи финал беллашувида мезбон Россия терма жамоаси мағлуб этилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти раҳбарияти ва шахсий таркиби номидан ҳамкасбимизни ғалаба билан табриклаймиз!
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти