Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ғалаба муборак!

Жорий йилнинг 31 октябр кунидан 4 ноябр кунига қадар Бирлашган Араб Амирликларининг пойтахти Абу Даби шаҳрида "Катта дубулға" турнириниг ДЗЮДО спорт тури бўйича спорт усталари ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Нуфузли мусобақада 100 кг вазн тоифасида жамоамиз вакили – Тошкент шаҳар Юнусобод туман ИИО ФМБ Тергов бўлими терговчиси капитан Фахриддин Шарипов шоҳсупага кўтарилгани қувонарлидир. Фахриддин Шарипов кескин ва муросасиз ўтган мусобақада бронза медалини қўлга киритиб, фахрли 3-ўринни эгаллади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти раҳбарияти ва шахсий таркиби номидан ҳамкасбимизни навбатдаги ғалаба билан табриклаймиз!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech