Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Раззақович Бобожоновнинг "8 март – Халқаро хотин-қизлар куни" муносабати билан байрам табриги

Ички ишлар органлари, ҳарбий тузилмалар ва таълим муассасаларида хизмат қилаётган азиз опа-сингилларимизни, фахрий аёлларимизни баҳор фаслининг нафис айёми "8 март – Халқаро хотин-қизлар куни" байрами билан самимий муборакбод этаман.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев “Биз Халқимиз розилигини аввало, сиз, муҳтарама оналаримиз, опа-сингилларимизнинг розилиги деб тушунамиз. Сизларнинг соғ-саломат, бахтли бўлиб яшашингизни амалга ошираётган барча-барча ислоҳотларимизнинг асосий мақсади ва мезони деб биламиз”, дея алоҳида таъкидлаганлар.

Бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли демократик ислоҳотлар натижасида аёлларнинг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий жараёнларидаги иштироки тобора ортиб бормоқда.

Қайси соҳани олмайлик, албатта, у ерда аёлларнинг фаол меҳнат қилаётганлигига гувоҳ бўламиз. Хотин-қизларимиз ички ишлар органларида ҳам юрт тинчлиги йўлида фидойилик ва садоқат билан хизмат қилиб келишмоқда.

Олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнида хотин-қизларга алоҳида эътибор қаратилиши натижасида шахсий таркибда аёллар улуши сезиларли даражада ортиб бормоқда. Уларнинг аксарияти турли раҳбарлик лавозимларида хизмат қилаётгани алоҳида эътиборга сазовордир.

Шуни фахр билан таъкидлаш жоизки, ички ишлар органларидаги фаол аёлларнинг хизматлари давлатимиз томонидан доимо муносиб қадрланиб ҳар йили улар юксак унвон ҳамда давлат мукофотлари билан тақдирлаб келинмоқда. Бу барчамиз учун қувонарли бир ҳол бўлиб, бундай муваффақиятларингиз бардавом бўлишини тилаймиз.

Муҳтарама аёллар, азиз опа-сингиллар, фурсатдан фойдаланиб, барчангизни ушбу айём билан яна бир бор табриклаб, Сизларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, хонадонларингизга файзу барака тилайман.

 

Вазир
генерал-лейтенант                                                  П.Р. Бобожонов

Text to speech