Қабул - мулоқот тизими ва муаммолар ечими
Жорий йилнинг 22 декабрь куни Тергов департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Б.О.Жалолов томонидан видеоконфренцалоқа режими орқали Фарғона, Андижон ва Жиззах вилоятларида яшовчи фуқаролар билан шахсий қабул ўтказилди.
Қабул давомида 3 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.
Келиб тушган мурожаатларнинг 1 таси терговга қадар текширувдан норози, 1 таси етказилган моддий зарар қопланмаганлигидан норози ва 1 таси қабул қилинган қарордан норозилик масаласини ташкил этади.
Қабул қилинган мурожаатларнинг 2 таси қўшимча текшириш талаб қилинганлиги сабабли ижрога қаратилиб, Тергов департаменти раҳбарияти томонидан ижроси алоҳида назоратга олинди, 1 таси бўйича эса ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Эслатиб ўтамиз, ички ишлар органларининг терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговдан норози бўлган фуқаролар вазир ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаковнинг шахсий қабулига кирмоқчи бўлган тақдирда, Тергов департаментининг (71) 231-38-16 рақамли хизмат телефони ёки масъул ходим И.А. Тоировнинг (90)508-66-46 телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин.
Муаллиф: Тергов департаменти ЎМИБ терговчиси
майор И. Тоиров
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти