Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Хоразм вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан навбатдаги ўқув-семинар машғулоти ўтказилди.

Жорий йилнинг 28 февраль куни Хоразм вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси масъуллигида “Ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш билан боғлиқ жиноятларни тергов қилиш услуби, бу тоифадаги жиноят ишларини тергов қилишда ҳодиса жойини кўздан кечиришнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзусида видеоконференсалоқа тизими орқали ўқув-семинар машғулоти ўтказилди.

Семинарда Тергов департаменти ва унинг қуйи тергов бўлинмалари, Хоразм вилояти ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси раҳбарлари ва ходимлари, Жиноят ишлари бўйича Урганч тумани судининг судьяси Ш.А.Раззаков, Хоразм вилояти прокуратурасининг Ички ишлар органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими бошлиғи ўринбосари Ф.К.Бегимов, Хоразм вилояти Адвокатлар палатаси адвокати А.И.Матризаевлар иштирок этишди.

Семинарда марузачи сифатида Урганч шаҳри бўйича ИИО ФМБ  ҳузуридаги Тергов бўлими катта терговчиси капитан С.Б.Отабоев илмий асосланган фикрлари билан мазвуни қатнашчиларга атрофлича ёритиб берди, шундан сўнг вилоят ИИБ эксперт криминалистика бўлими бошлиғи С.Ж.Нуржанов иштирокчиларга ўғирлик жиноятлари содир этилганида ҳодиса содир бўлган жойда эксперт ва тергов-тезкор гуруҳининг бошқа аъзоларининг ҳамкорликда ишлаш фаолияти ҳақида тўхталиб, ўғирлик билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича ўтказиладиган экспертиза тадқиқотлари ҳақида батафсил маълумот берди.

Шундан сўнг семинар савол-жавоб шаклида давом еттирилиб, иштирокчилар ўғирлик билан боғлиқ жиноятларни оз миқдорда талон торож қилишда ифодаланган маъмурий жавобгарликдан фарқлашнинг ўзига хос хусусиятлари, амалиётда келиб чиқаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан ўзаро фикр алмашишди.

Ҳозирда режа асосида ўқув-семинар машғулотлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech