Фирибгарлик жиноятини тергов қилишда юзага келаётган муаммолар мавзусида ўқув семинари ўтказилди
Жорий йилнинг 9 январь куни Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмаларида хизмат қилиб келаётган терговчи ва суриштирувчилар иштирокида видеоконференцалоқа тарзида ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Ходимларнинг билим савиясини ошириш мақсадида ташкил этилган ўқув-семинарда «Фирибгарлик жиноятларини тергов қилиш хусусиятлари» мавзуси бўйича Тергов бошқармаси томонидан мавзунинг мазмун-моҳияти иштирокчиларга атрофлича етказилиб, йўл қуйилаётган хато-камчиликлар, учраётган муаммолар атрофлича муҳокама қилинди.
Ўқув семинари якунига кўра, ўқув-семинар иштирокчилари ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини баён этдилар.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти