Бухоро вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғининг сайёр қабули ўтказилди.
Жорий йилнинг 13 январь куни Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Б.З.Шарипов томонидан Бухоро шаҳар Халқ қабулхонасида шаҳар аҳолиси иштирокида сайёр қабул ўтказилди.
Қабул жараёнида жами 11 нафар фуқаролардан мурожаатлар келиб тушган бўлиб, улардан 8 таси жойида қаноатлантирилди, 3 та мурожаат муаллифига тушунтириш берилди.
Ҳозирда тасдиқланган режа асосида Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Б.З.Шарипов томонидан вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида сайёр қабуллар ўтказилиши давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти