Ишчи гуруҳлар жойларга чиққан ҳолда 31 январдан 21 февралга қадар барча ҳудудий ички ишлар органларида тезкор-хизмат фаолиятини ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш ишларини ташкиллаштиради.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш, жумладан, жиноятчиликка қарши курашиш муҳитини яратиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда маҳалла ролини кучайтириш, бунда мутасадди идора ва жамоат бирлашмаларининг ўзаро ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш борасида худудлар тажрибаларини яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ички ишлар вазирлигининг масъул ходимлардан иборат ишчи гуруҳи шакллантирилди.
Ушбу ишчи гуруҳлар жойларга чиққан ҳолда 31 январдан 21 февралга қадар барча ҳудудий ички ишлар органларида тезкор-хизмат фаолиятини ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш ишларини ташкиллаштиради.
31 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари У. Тошхўжаев ҳамда ички ишлар вазири ўринбосари Д. Қодиров раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Андижон вилоятига ташриф буюрди ва вилоят ички ишлар бошқармасида ўтказилган йиғилишда ички ишлар вазирлигининг масъул ходимларига барча туман-шаҳар ички ишлар органларининг тезкор-хизмат фаолиятини ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.
Шундан сўнг, тизимдаги янги объектлар билан танишиш, ёш ходимлар билан учрашувлар ўтказиш, маҳаллаларда аҳоли муаммоларини ўрганиш мақсадида учрашувлар ташкил этилди.
Андижон шаҳрида “Намунали ҳудуд” тажрибаси доирасида мунтазам равишда олиб бориладиган тунги хизматга жалб қилинган ички ишлар органлари шахсий таркиби, шаҳардаги барча маҳалла фуқаролари йиғинлари раислари, “Фидокор ёшлар” жамоатчилик патруль гуруҳлари ва “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси аъзолари ҳамда бошқа ҳамкор ташкилот ва идоралар вакиллари тунги йўриқномага шайлигини текшириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари, ички ишлар вазирининг ўринбосари ҳамда вилоят ИИБ бошлиғи ташриф буюриб, вилоят ҳудудида хавфсизликни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш хамда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва сақлашда ички ишлар органларининг маҳалла, ҳокимликлар, бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорлигининг қай аҳволдалигини текшириш мақсадида Андижон вилояти ИИБ Патруль-пост ва жамоат тартибини сақлаш бошқармасида ички ишлар ходимлари ва жамоатчилик вакилларига тунги йўриқнома ўтказилди.