Республика ишчи гуруҳи томонидан навбатдаги оммавий сайёр қабуллар Боғот туманида давом эттирилди
2021 йил 21 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.Исламов бошчилигида Республика ишчи гуруҳи томонидан навбатдаги оммавий сайёр қабул Боғот туманидаги истироҳат боғида туман аҳолиси ўртасида ўтказилди.
Қабул давомида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков томонидан жами 20 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди.
Келиб тушган мурожаатларнинг 14 таси Ички ишлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари ва қабул қилинган қарорларидан норозилик ҳамда 6 таси бошқа масалалар.
Ушбу 20 нафар фуқароларнинг мурожаатлари бўйича 2 таси жойида ҳал этилди, 13 нафарига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди, 5 нафарининг аризалари қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди.
Шунингдек, шу куни ишчи гуруҳ томонидан белгиланган жадвалга асосан Урганч туманида жойлашган 38-сон умумий ўрта таълим мактабида туман аҳолиси ўртасида оммавий сайёр қабул давом эттирилди.
Қабул давомида, вазир ўринбосари Я.А.Абдулхаков томонидан жами 42 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди.
Келиб тушган мурожаатарнинг 6 таси Ички ишлар органига қайта ишга тиклаш, 1 таси ИИВ Академиясига ўқишга қайта тиклаш, 1 таси ишдан бўшатилганлигидан норозилик, 4 таси ИИОга ишга киришда амалий ёрдам бериш, 23 таси ИИО ходимларининг хатти-ҳаракатлари ва қабул қилинган қарорларидан норозилик ҳамда 7 таси бошқа масалалар.
Ушбу 42 нафар фуқароларнинг мурожаатлари бўйича 2 таси жойида ижобий ҳал этилди, 12 нафарига ҳуқуқий маслаҳат ёки маълумот бериш орқали ҳал этилди, 25 нафарига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди, 3 нафар мурожаатчиларнинг аризалари қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти