Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Терговчиларнинг назарий ва амалий салоҳиятини яхшилаш мақсадида навбатдаги ўқув семинари бўлиб ўтди

Вазирлик ҳузуридаги Тергов департаменти раҳбарияти томонидан тасдиқланган ўқув-семинарлар режасига асосан, 2021 йил 22 май куни Тергов департаменти масъуллигида “Тафтиш тайинлаш асослари ва ўтказиш тартиби ва унда эътибор берилиши керак бўлган ҳолатлар” мавзусида тергов бўлинмалари ходимларининг билим савияси ва касб маҳоратини оширишга қаратилган навбатдаги вилоятлараро ўқув-семинари ўтказилди.

Мазкур ўқув машғулотида Тергов департаменти катта терговчиси подполковник Зокиров Азиз Азамович маърузачи сифатида семинарни олиб борди.

Семинарда Ички ишлар вазирлиги тергов бўлинмалари ходимлари видеоконференцалоқа тизими орқали иштирок этишди.

Подполковник А.Зокиров мавзуга доир қўлланиладиган янгича усул ва услублар ҳақида тушунчалар бериб, исботланиши лозим бўлган ҳолатлар, шахсларнинг ҳаракатларини тўғри малакалаш, амалиётда юзага келаётган муаммолар ва унда эътибор берилиши лозим бўлган ҳолатларга тўхталиб, ўзининг маърузасини мавзуга оид слайд ва бошқа қўлланмалардан фойдаланган ҳолда тўлиқ очиб берди ҳамда ўқув машғулоти давомида йиғилиш қатнашчилари билан амалиётда юзага келаётган муаммолар хусусида ўзаро фикр алмашилиб, йиғилиш ўзаро савол-жавоблар билан ўз ниҳоясига етди. 

Муаллиф: Тергов департаменти

катта инспектор С.Р.Собиржанов

Text to speech