Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Республика ишчи гуруҳи томонидан навбатдаги оммавий сайёр қабуллар Қўшкўпир ва Янгибозор туманларида давом эттирилди

2021 йил 20 май куни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.Исламов бошчилигида Республика ишчи гуруҳи томонидан навбатдаги оммавий сайёр қабул дастлаб Қўшкўпир тумани ҳокимлигида туман аҳолиси ўртасида ўтказилди.

Қабул давомида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков томонидан жами 15 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 4 таси Ички ишлар идораларига қайта ишга тиклаш масаласи ва 2 таси Ички ишлар идораларига, 1 таси Миллий гвардияга ишга киришда амалий ёрдам бериш масаласи, 2 таси ходимларининг хатти-ҳаракатлари ва қабул қилинган қарорларидан норозилик, 1 таси фуқаролик ҳамда 2 таси хорижга чиқиш паспортини олиш, 3 таси бошқа масалалар.

Ушбу 15 нафар фуқароларнинг мурожаатлари бўйича, 7 таси жойида ижобий ҳал этилди, 5 нафарига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди, 3 нафарининг аризалари қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди.

Қўшкўпир туманидаги оммавий қабул тугаганидан сўнг, Я.А.Абдулхаков Қўшкўпир тумани бўйича ИИО ФМБга ташриф буюриб, у ерда ходимларга яратилган шарт-шароитлар, сўровхона ҳамда тергов бўлими ходимларининг иш фаолияти билан танишиб, аниқланган камчиликларни бартараф қилиш юзасидан тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Шунингдек, куннинг иккинчи ярмида эса ишчи гуруҳ томонидан белгиланган жадвалга асосан Янгибозор тумани марказида жойлашган истироҳат боғида туман аҳолиси ўртасида оммавий сайёр қабул давом эттирилди.

Қабул давомида, Я.А.Абдулхаков томонидан жами 14 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 1 таси Ички ишлар идорасига қайта ишга тиклаш масаласи, 8 таси ходимларнинг хатти-ҳаракатлари ва қабул қилинган қарорларидан норозилик, 1 таси фуқароликни олиш 4 таси бошқа масалалар.

Ушбу 14 нафар фуқароларнинг мурожаатлари бўйича 6 таси жойида ижобий ҳал этилди, 3 нафарига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди, 5 нафарининг аризалари қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди.

Янгибозор туманидаги оммавий қабул тугаганидан сўнг, Я.А.Абдулхаков Янгибозор тумани бўйича ИИБга ташриф буюриб, у ерда ходимларга яратилган шарт-шароитлар, сўровхона ҳамда тергов бўлими ходимларининг иш фаолияти билан танишиб, аниқланган камчиликларни бартараф қилиш юзасидан тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Республика ишчи гуруҳи томонидан белгиланган оммавий қабуллар жадвалига мувофиқ, сайёр қабул давом этмоқда.  

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти  

Text to speech