Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Республика ишчи гуруҳи томонидан навбатдаги оммавий сайёр қабуллар Сирдарё вилояти аҳолиси учун ўтказилди

2022 йил 31 март ва 1 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги раҳбариятидан ташкил топган ишчи гуруҳ томонидан суд-ҳуқуқ масалалари бўйича навбатдаги оммавий сайёр қабул Сирдарё вилоятнинг барча шаҳар-туман аҳолиси ўртасида ўтказилди.

Икки кун давомида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков томонидан жами 71 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 21 таси суриштирув ва тергов масалаларига оид, 12 таси кадрлар масаласи, 6 таси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масаласи, 11 таси жазони ижро этиш масаласи, 9 таси йўл ҳаракати хавфсизлиги масаласи ҳамда 12 таси сектор масаласига оид ижтимоий-ҳуқуқий масалаларни ташкил этади.

Ушбу фуқароларнинг мурожаатлари бўйича, 50 таси жойида ижобий ҳал этилди, 5 нафарига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди, 16 нафар фуқароларнинг аризалари қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech