Республика ишчи гуруҳи томонидан навбатдаги оммавий сайёр қабуллар Тошкент вилояти аҳолиси учун ўтказилди
2021 йил 23-24 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги раҳбарларидан ташкил топган ишчи гуруҳлари томонидан суд-ҳуқуқ масалалари бўйича навбатдаги оммавий сайёр қабул Тошкент вилояти аҳолиси учун ўтказилди.
Сайёр қабул давомида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков томонидан жами 67 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди.
Шунингдек, 10 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож фуқароларнинг муаммолари яшаш хонадонига борган ҳолда ўрганилиб, ижобий ҳал этилди ва ижтимоий ёрдам кўрсатилди.
Ишчи гуруҳ томонидан сайёр қабуллар белгиланган жадвал асосида давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти