Республика ишчи гуруҳи томонидан навбатдаги оммавий сайёр қабуллар Тупроққалъа туманида давом эттирилди
2021 йил 19 май куни, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.Исламов бошчилигида тузилган ишчи гуруҳ томонидан навбатдаги оммавий сайёр қабул Хоразм вилоятининг Тупроққалъа тумани “Болалар ва ўсмирлар спорт мажмуаси”да Тупроққалъа ва Хазорасп туман аҳолиси ўртасида ўтказилди.
Қабул давомида, Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков томонидан жами 17 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди.
Келиб тушган мурожаатларнинг 6 таси ИИО ходимларининг хатти-ҳаракатлари ва қабул қилинган қарорларидан норозилик, 1 таси фуқароликни олиш, 2 таси фуқаролик паспортини олиш масаласи ҳамда 8 таси бошқа масалалар.
Мазкур мурожаатлар юзасидан 5 таси жойида ижобий ҳал этилди, 6 нафарига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди, 6 нафар мурожаатчиларнинг аризалари қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди.
Тупроққалъа туманидаги оммавий сайёр қабул тугаганидан сўнг, Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков Тупроққалъа туман ИИБга ташриф буюриб, сўровхона ва махсус тергов хоналари, тергов бўлими ходимларнинг иш фаолияти билан танишиб, аниқланган камчиликларни бартараф қилиш юзасидан тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Бундан ташқари, вазир ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков Хазорасп тумани ИИБ 10-сон ички ишлар бўлинмаси ва Хазорасп туман ИИБга ташриф буюриб, у ерда ходимларига яратилган шарт-шароитлар ҳамда тергов бўлими ходимларнинг иш фаолияти билан танишиб, аниқланган камчиликларни бартараф қилиш юзасидан тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Республика ишчи гуруҳи томонидан белгиланган оммавий қабуллар жадвалига мувофиқ , сайёр қабул давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти