Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Республика ишчи гуруҳи томонидан навбатдаги оммавий сайёр қабуллар Амударё ва Беруний туманларида давом эттирилди

2021 йил 04 март куни, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.Исламов бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи томонидан навбатдаги оммавий сайёр қабули дастлаб Амударё тумани ҳокимлиги биносида туман аҳолиси ўртасида ўтказилди.

Қабул давомида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков бошчилигидаги Ички ишлар вазирлиги томонидан жами 15 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди. Мурожаатларнинг 8 таси Ички ишлар органларига ишга кириш ва қайта тиклаш, 5 таси ИИО ходимларининг хатти-ҳаракатлари ва қабул қилинган қарорларидан норозилик, 1 таси фуқароликни олиш ва 1 таси Ички ишлар органлари ваколатига тегишли бўлмаган масалалар кўриб чиқилди. Ушбу 15 нафар фуқароларнинг мурожаатлари бўйича 4 таси жойида ижобий ҳал этилди, 7 нафарига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва 4 нафар мурожаатчиларнинг аризалари қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди.

Шунингдек, шу куни ишчи гуруҳ томонидан белгиланган жадвалга асосан Беруний тумани Ёшлар маркази биносида Беруний, Элликқалъа ва Тўрткўл туманлари аҳолиси ўртасида оммавий сайёр қабул давом эттирилди. Қабул давомида, вазир ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков бошчилигидаги Ички ишлар вазирлиги томонидан жами 16 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди. Ушбу 16 нафар фуқароларнинг мурожаатлари бўйича 2 таси жойида ижобий ҳал этилди, 10 нафарига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва 4 нафар мурожаатчиларнинг аризалари қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди.    

Республика ишчи гуруҳи томонидан белгиланган оммавий қабуллар жадвалга мувофиқ, сайёр қабул давом этмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech