Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Республика ишчи гуруҳи томонидан суд-ҳуқуқ масалалари бўйича Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ўтказилган оммавий сайёр қабулларнинг сарҳисоби

Хабарингиз бор, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тинглаш, Республика ва вилоятнинг марказдан узоқ бўлган олис ҳудудлардаги аҳолини ҳам қамраб олиш, бу орқали халқ дардини халқнинг ичига кирган ҳолда ўрганиш, уларни узоқ ва қисқа муддатлардан бери қийнаб келаётган муаммоларини қонуний ҳал этиш мақсадида Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг 21-24 апрель кунлари Фарғона вилояти, 10-13 май кунлари Андижон вилоятида 14-16 май кунлари эса Наманган вилоятида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий сайёр қабуллар бўлиб ўтган эди.

Мазкур сайёр қабуллар давомида жами 125 нафар фуқаролардан мурожаатлар келиб тушган бўлиб, барча мурожаатларга индивидуал ёндашилиб, Тергов департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари масъул ходимларини жалб қилган ҳолда атрофлича ўрганиб чиқилди.

Хусусан, Фарғона вилояти ҳудудида ўтказилган жисмоний ва юридик шахсларни вакилларини сайёр қабули давомида тергов масалалари бўйича жами 71 нафар фуқаролар қабул қилинган эди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари, полковник Яхёжон Абдулхаков томонидан қабул қилинган ушбу фуқароларнинг мурожаатлари ўрганиб чиқилиши натижасида, уларнинг 23 таси ижобий ҳал қилинган, 38 та мурожаатлар бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган ҳамда 4 та мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича ҳозирда бир қатор чора тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

Ҳудди шундай, Андижон вилоятида ўтказилган сайёр қабули давомида жами 29 нафар фуқаролар қабул қилинган.

Қабул қилинган фуқароларнинг 18 та мурожаатлари ижобий ҳал қилинган, 7 та мурожаатлар бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган ҳамда 4 та мурожаатчилар ўзларининг ўрганиш натижасида қабул қилинган қарорлар бўйича ўз миннатдорчиликларини билдиришган.

Шунингдек, Наманган вилоятида ўтказилган сайёр қабули давомида жами 25 нафар фуқаролар қабул қилинган эди.

Фуқаролардан қабул қиинган мурожаатлардан 16 таси ижобий ҳал қилинган, 8 та мурожаатлар бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган ҳамда 1 та мурожаати ўзининг миннатдорчилигини билдирган.

Шуни таъкидлаш жоизки бугунги кунда халқ ичига кириб, уларнинг дарду ташвишларини эшитиш ва ҳар бир мурожаатни ўз ташвишидек ҳис этган ҳолда унга холис ёндашиш ҳар бир давлат идораларнинг асосий вазифалардир.

Юқоридаги сайёр қабуллар давомида аҳолини қийнаб келаётган масалаларнинг ҳеч бирини эътибордан четда қолмаётганлигини, ички ишлар органлари фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва ҳар қандай қонунбузилиши ҳолатларига қарши муросасиз курашишни давом этаётганлиги, шу жумладан фуқаролар томонида ўз ҳақ ҳуқуқларини талаб этишлари, ҳуқуқий онги юксалиб бораётганлигидан далолат беради.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти

Text to speech