Республика ишчи гуруҳининг сайёр қабулида бир қатор муаммолар ечим топмоқда
Қашқадарё вилоятининг Косон туманида Республика ишчи гуруҳининг оммавий сайёр қабули бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари раҳбарлигида бўлиб ўтган сайёр қабулда ички ишлар органлари хизмати билан боғлиқ йигирма битта мурожаатлар қабул қилинди. Мурожаатлар турларга бўлинганда мол-мулк ва пул маблағларини ундириш, суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари, қидирувдаги шахсларга оид, жазони ўташдан озод бўлган шахсларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, ички ишлар органларига ишга қабул қилиш хусусида бўлди.
Мурожаатларнинг учтаси ижобий ҳал этилди. Қолган мурожаатлардан биттасига ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, маблағ ва вақт талаб этадиган ўн еттита мурожаат назоратга олинди.
Сайёр қабулда косонлик фуқаролар учун иш қуроллари, тикув машинаси, ногиронлик аравачаси ва бошқа жиҳозлар берилди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати