Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Сайёр қабулда муаммолар ечим топмоқда

Қамаши туманида  Қашқадарё вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Х.Н.Атаназаров иштирокида Сайёр қабул ташкил этилди.

Туманнинг “Чуқурқишлоқ” МФЙда бўлиб ўтган Сайёр қабулда 50 дан ортиқ фуқаро иштирок этиб, аҳолининг йўл, йўлакча ва спорт майдони қуриб бериш юзасидан мурожаатлари тингланди.

Қабулда фуқаролардан тушган мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Айрим мурожаатлар ўрганиш ва вақт талаб қилиши инобатга олиниб, мутасадди идораларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech