Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Саккиз ойлик иш натижалари сарҳисоб қилинди

Куни кеча, Тергов департаменти ва унинг қуйи бўлинмалари шахсий таркиби иштирокида 2022 йилнинг саккиз ойи ҳамда сентябрь ойининг ўн куни мобайнида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ва уларни бартараф этиш ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан видеоконференцалоқа тизими орқали йиғилиш бўлиб ўтди.

Танқидий руҳда ўтказилган тезкор йиғилишда ҳисобот даврида амалга оширилган ишлар, эришилган ижобий кўрсаткичлар ҳамда хизмат интизоми билан боғлиқ ҳолатларга алоҳида тўхталиб, муҳокама қилинди.

Йиғилиш давомида Тергов департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Б.О. Жалолов тергов бўлинмалари ходимлари орасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш ва қонунийликни таъминлаш, коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик борасида ҳудудий тергов бошқармалари бошлиқларига тегишли топшириқ ва вазифаларни белгилаб берди.

Кун тартибидаги масалалар муҳокамасидан сўнг, амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олиниб, бунда жойлардаги раҳбар ва масъул ходимлар асосий эътиборни асосан қайси жиҳатларга қаратиши лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Муаллиф: Бўлим бошлиғи

майор O.X. Валихонов

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech