Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари ходимлари учун навбатдаги ўқув машғулоти бўлиб ўтди
2024 йил 03 февраль куни Самарқанд вилояти ИИБда Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмаларида хизмат қилаётган терговчи ҳамда суриштирувчиларнинг касбий билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида ““Терроризм ва экстремизм билан боғлиқ жиноятларни тергов қилиш амалиёти, мазкур турдаги жиноятларни тергов қилишда юзага келаётган муаммолар” мавзусида навбатдаги ўқув машғулоти ўтказилди.
Ўқув машғулоти видеоконференция орқали ўтказилиб, унда шаҳар-туманлардан иштирок этаётган ходимларга Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бўлинма бошлиғи О.Ахматов, Самарқанд вилояти ИИБ Тезкор қидирув хизмати Терроризмга қарши курашиш бошқармаси етакчи мутахассиси С.Собиров ва Дин ишлари бўйича қўмитанинг экспертлик гуруҳи Самарқанд вилоят филиали мутахассислари ўз маърузалари билан ўқув машғулоти иштирокчиларини таништириб, амалиётда вужудга келаётган муаммолар ва уларни олдини олиш тўғрисида фикр алмашишди.
Ўқув машғулоти савол-жавоб шаклида давом эттирилиб, қизғин муҳокамалар билан ўтказилди.