Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида хизмат қилаётган ходимлар иштирокида сарҳисоб йиғилиши бўлиб ўтди
Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасининг жорий йилнинг 3 ой якунига бағишланган ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари шахсий таркиби иштирокида жорий йилнинг 3 ойлик иш якунлари ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар муҳокама қилинди. Йиғилишни вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари - Тергов бошқармаси бошлиғи, полковник М.Рахматуллаев очиб, жорий йилнинг ўтган 3 ойи давомида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш масалаларига тўхталиб ўтди.
Йиғилишда шаҳар ва туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмалари бошлиқларининг ҳисоботлари тингланди. Танқидий руҳда ўтган йиғилиш давомида, ҳар бир терговчи ва суриштирувчиларнинг иш фаолияти таҳлил қилиниб, натижаларига кўра, намунали хизмат қилиб келаётган бир гуруҳ терговчи ва суриштирувчилар рағбатлантирилди.
Жумладан, 5 нафар ходимлар Самарқанд вилоят ИИБ бошлиғи полковник Р.Т.Маматовнинг ташаккурномаси билан тақдирланди.
Шунингдек, 5 нафар ходимларнинг ота-оналарига Самарқанд вилоят ИИБ бошлиғи полковник Р.Т.Маматовнинг ташаккурномалари топширилди. 15 нафар ходимлар Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг буйруғи билан вилоят ИИБ депозит ҳисобидаги пул маблағлари ҳисобидан пул мукофотлари билан тақдирланди.
Йиғилиш давомида вилоят ИИБ ЭКБ ходимларининг 4 нафари, шунингдек 4 нафар ходимларнинг ота-оналари ташаккурномалар билан тақдирланди.
Бундан ташқари, ходимларнинг иш шароитларини яхшилаш мақсадида хизматда фойдаланиладиган зарурий идора ашёлари билан таъминланди.
Йиғилиш давомида Тергов бошқармаси катта терговчиси подполковник Ў.Норшодиевни нафақага кузатиш маросими ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти