Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасида фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш, қонунчиликни мустаҳкамлаш ҳамда ижрочилик интизоми бўйича йиғилишлар ўтказилди

Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи полковник Музаффар Раҳматуллаев томонидан жойларга чиқиб бошқарманинг қуйи тузилмалари ходимлари иштирокида фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш, қонунчиликни мустаҳкамлаш, ижрочилик интизоми бўйича йиғилишлар ўтказилди.

Мурожаатларни тинглаш ва муаммоларни бартараф этиш борасида ходимлар олдида турган бурч ва мажбуриятларга тўхталиб, уларнинг ўз вақтида ва виждонан бажаришга эътибор қаратди.

Шаҳар-туманлардаги мазкур жараёнлар билан боғлиқ ҳар бир ҳолат, ютуқ ва камчиликлар таҳлил этилди.

Унда ходимларнинг ўз ишига муносабати, хизмат вазифасига масъулият билан ёндашиши лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек соҳа ходимларининг иш юритувидаги ҳужжатлари текшириб чиқилди.

Text to speech