Самарқанд вилояти ИИБда Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизим ходимлари иштирокида навбатдаги ўқув семинари ўтказилди
Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмаларида хизмат қилаётган терговчи ва суриштирувчиларни билим ва малакаларини янада ошириш, тергов ҳамда суриштирув сифатини такомиллаштириш, амалиётда учраётган муаммоларни бартараф этиш мақсадида навбатдаги ўқув машғулоти ташкил этилди.
Унда Тергов бошқармаси ходимлари ва қуйи тизимда хизмат қилиб келаётган барча терговчи ҳамда суриштирувчилар иштирок этишди.
Ўқув машғулотида Тергов бошқармасининг малакали ходимлари томонидан “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари” ҳамда “Экстрадиция ва халқаро сўровлар, уларни бажариш ва жўнатиш тартиби” мавзулари билан ўқув семинари иштирокчиларини таништириб, амалиётда вужудга келаётган муаммолар ва уларни олдини олиш тўғрисида фикр алмашишиб, мавзу доирасида муаммоли ҳолатлар муҳокама қилинди.
Ўқув машғулоти савол-жавоб шаклида давом эттирилиб, қизғин муҳокамалар билан ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти