Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани ёшлари билан учрашув бўлиб ўтди
Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник Рамазон Ашрапов томонидан жорий йилнинг 10 февраль куни Пастдарғом тумани ёшлари билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда қатнашган ёшларга бугунги кунда ёшлар масаласига ҳукумат даражасида эътибор қаратилаётганлиги, барча соҳаларда уларни қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилиб, амалий кўмак кўрсатилаётганлиги таъкидланиб, уларни қийнаб келаётган муаммолар эшитилди.
Учрашувда 120 нафар ёшлар иштирок этиб, шундан 41 нафар ёшларнинг турли масалалардаги мурожаатлари қабул қилинди. 1 нафар МФЙ раисининг таклифи эшитилди.
10 нафар ёшларнинг мурожаатлари жойида ижобий ҳал этилди, қолган 32-та мурожаатларнинг ижроси назоратга олиниб, тегишли ташкилотлар масъуллари зиммасига юклатилди.
Учрашув сўнгида 10-нафар ёшларга янги намунадаги ID карталар тантанали топширилди.
Ёшлар муаммоларини ўрганишга қаратилган тадбирлар давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти