Самарқанд вилояти вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ҳамда унинг қуйи тизимлари томонидан жорий йилнинг ўтган 5 ойида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар сарҳисоб қилинди
Куни кеча Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари полковник М.Т.Рахматуллаев раислигида Тергов бошқармаси ҳамда унинг қуйи бўлинмалари томонидан жорий йилнинг 5 ойида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда ходимларнинг хизмат фаолияти давомида эришган ижобий натижалари ҳамда хизмат фаолияти давомида йўл қўйган хато ва камчиликлари танқидий муҳокама қилинди. Шунингдек, келгусида тергов сифатини янада оширишга қаратилган устувор вазифалар белгилаб олинди.
Шунингдек, йиғилиш давомида ҳар бир шаҳар-туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими ва бўлинмалари ходимлари учун компьютер жамланмалари, принтерлар ва бошқа зарурий техника воситалари топширилди.