Самарқандда заковатли ёшлар сараланди
Ички ишлар вазирлиги томонидан оталиққа олинган бир миллион нафар ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва уларнинг маънавий дунёқарашини юксалтириш мақсадида тергов бошқармалари ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан жойларда “Заковат” интеллектуал ўйинлари юқори савияда ўтказилди.
Худди шундай интеллектуал ўйинлар Самарқанд вилоятнинг барча шаҳар-туманларида оталиққа олинган ёшлар иштирокида ўтказилди.
Ўйинларда умумтаълим мактаблари ўқувчиларидан таркиб топган жамоалар ғолиблик учун беллашишди.
Ғолиблар Тергов бошқармасининг эсдалик совғалари билан тақдирланиб, беллашувнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритишди.